Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКапитолийга бир йилда иккинчи марта ҳужум уюштирилди

Капитолийга бир йилда иккинчи марта ҳужум уюштирилди

АҚШ қонунчилик органи Капитолийга навбатдаги қонли ҳужум ортидан хавфсизлик чоралари қайта кўриб чиқилмоқда. Расмийлар мураккаб қарорлар билан юзлашмоқда: демократия тимсолини қандай қилиб жамоатчилик учун очиқ сақлаб, ҳимоясини ҳам таъминлаш мумкин?

Конгресс жойлашган Капитолий биноси жорий йилда иккинчи бор ҳужумга учради. Полиция ходими Вилям Эванс ҳалок бўлган. Ҳужумчи машинасини Капитолий ҳимояси учун барпо этилган бетон тўсиққа бориб урган. Сўнг машинасидан чиқиб, полициячиларга пичоқ билан ҳамла қилган. Январ ойида Доналд Трамп тарафдорлари уюштирган ғалаёнда Капитолий хавфсизлик хизматининг яна бир ходими ҳалок бўлган эди. Ўшанда намойишчилар Жо Байденнинг сайлов ғалабаси тасдиқланишини тўхтатмоқчи бўлган.

Қонунчилар хавфсизлигини қандай таъминлаш яна муҳокамада. 6-январ воқеаларидан кейин Капитолийга Миллий гвардия аскарлари олиб келинган, бино атрофи оғир тўсиқлар билан ўралган. Ваҳоланки, Капитолий яқингача омма учун энг очиқ иншоотлардан бири эди. Истеъфодаги генерал Рассел Оноре яқинда хавфсизлик бўйича ҳисобот тайёрлаб, Капитолий атрофида доимий мобил тўсиқлар ва зобитлар бўлишини тавсия этди. Капитолий атрофидаги тўсиқлар, халқ уйи омма учун ёпиқ қолаётгани кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Демократлар хавфсизлик чораларини кучайтиришни, республикачилар эса темир панжарани олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img