Kaпадокия

Мовий осмон узра кўтарилаётган қуёш ва эртаклардагидек манзарада уйғонишингизни бир тасаввур қилинг. Атроф осмонга секин-аста кўтарилаётган ҳаво шарлари билан тўла. Бу манзаралар Кападокияга ташриф буюрувчиларнинг биринчи кўрадиган диққатга сазовор жойлари бўлсада, улар гўзал отлар мамлакати Кападокияда сизни кутаётган гўзаллик ва саргузаштларнинг бошланишдир!

Табиат ва одамлар томонидан ўйилган қизиқарли сайёрага ўхшаш Кападокия, ўзининг ноёб геологик хусусиятлари ва тарихий қатламлари билан ўз меҳмонларини лол қолдиради. Кападокия, Эржиес, Ҳасандаг ва Гуллудаг каби кўплаб вулқон тоғларидан отилган лава ва куллардан ҳосил бўлган юмшоқ қатламлар яъни миллионлаб йиллар давомида ёмғир ва шамол натижасида ҳосил бўлган минтақалардир.

Вақт ўтиши билан атрофдаги нисбатан юмшоқ вулқон кулларининг емирилиши натижасида баландлиги 45 метрли ажойиб конуссимон тузилмалар ҳосил бўлган. У ерда уйлар, қалъалар ва ҳатто хавф-хатар вақтида яшириниш учун ер ости шаҳарлари ҳам бор.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img