Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКанадада ғайриодатий иссиқдан 500 киши вафот этди

Канадада ғайриодатий иссиқдан 500 киши вафот этди

Айни кунларда ўта иссиқ ҳарорат Ер шарининг турли нуқталарида кузатилмоқда. Ноқулай об-ҳаво туфайли талофатлар қайд этилмоқда. Хусусан, Канаданинг ғарбида ҳукм сураётган кутилмаган аномал иссиқ ҳаво оқибатида 500 киши вафот этди.  Расмийларга кўра, Ҳукумат аномал иссиқ ортидан ҳалок бўладиганлар сони кўпайиши мумкинлигидан ташвишланмоқда.

Мазкур минтақада тўрт кун қаторасига 49,5 дарада иссиқ бўлган.Мазкур ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинди, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа кўплаб ташкилотлар фаолияти тўхтатилди.

Маҳаллий ҳукумат шаҳар кўчаларига кўчма фонтанлар ва сув пуркагичлар ўрнатди ҳамда ҳокимиятга қарашли бўлган бўш биноларда кондиционерлар ўрнатиб, “совутиш марказлари”ни ташкил қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img