Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКанада Туркияга ҳарбий техника экспортини тўхтатди

Канада Туркияга ҳарбий техника экспортини тўхтатди

“Sputnik Армения” нашрининг хабар беришича, Канада Туркияга ҳарбий аҳамиятга эга маҳсулотлар экспортини тўхтатган.

Аввалроқ ушбу мамлакат Туркияга оптик сенсорлар экспорт қилаётгани ва улар учувчисиз бошқариладиган учоқларда фойдаланилаётгани ҳақида халқаро ҳисобот эълон қилинган эди.

Канададаги арманлар жамоаси Тоғли Қорабоғда қўлланилаётган турк дронлари ушбу сенсорлар билан жиҳозланаётганига эътироз билдиришни бошлаган. Бунга жавобан Канада Ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан агар экспорт қилинаётган ҳарбий техникадан инсон ҳуқуқларини бузишда қўлланилаётган бўлса, Оттава шартномани музлатиб қўйишини маълум қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img