Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга киришини қўллаб-қувватламоқда

ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга киришини қўллаб-қувватламоқда

Эрон Ислом Республикасининг Saаt24.news ахборот-таҳлилий портали электрон нашрида «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу тузилмага киришини қўллаб-қувватламоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилишида ва Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича музокаралар гуруҳининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиши тафсилотларига бағишланади.

Нашрда таъкидланишича, 15 йиллик танаффусдан сўнг ташкилот тарихда биринчи марта ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистон музокаралар жараёни бошланганидан бери, ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида, ушбу давлатнинг ташкилотга қўшилиши тўғрисида ишчи гуруҳи ҳисоботининг асоси бўлган Фактуал хулосасини шакллантириш босқичига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мақолада, шунингдек, 23 давлат ва ЖСТ раҳбариятининг Бош директор ўринбосари А.Вулф томонидан ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаши тўғрисида баёнотлар берилганига алоҳида урғу берилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img