Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖСТ 2021 йил ҳам пандемия даври бўлишини маълум қилди

ЖСТ 2021 йил ҳам пандемия даври бўлишини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури директори Майкл Райан жорий йил пандемия ортида инсоният учун энг мураккаб даврлардан бири бўлишини маълум қилди.

Райаннинг айтишича, ЖСТга охирги икки ҳафтада коронавирус тарқалиши борасида келиб тушган маълумотлар пандемия дунё бўйлаб яна авж олганини кўрсатган. Жумладан, охирги ҳафтанинг ўзида ерликлардан 5 миллиони коронавирус билан зарарланган, 85 мингдан ортиқ одамни ушбу хасталик дунёдан олиб кетган.

Касаллик энг кўп кузатилаётган ҳудудлар сифатида Шимолий ва Жанубий Америка тилга олинган. Европа, Ғарбий Тинч океани минтақаси, Африка ва Шарқий Ўрта Ер денгизи ҳудудларида ҳам ташвишли ҳолатлар кузатилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img