Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖССТда пандемия бўйича мустақил комиссия ташкил этилди

ЖССТда пандемия бўйича мустақил комиссия ташкил этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус пандемияга тайёргарликни ва дунё давлатларининг COVID-19 га қарши кураш чораларини баҳолаш мақсадида янги мустақил комиссия тузилишини эълон қилди.

ЖССТга аъзо давлатлар вакиллари ҳузурида чиқиш қилган Бош директор комиссия ҳамраислари сифатида Янги Зеландиянинг собиқ Бош вазири Хелен Кларк хоним ва Либериянинг собиқ президенти Эллен Жонсон-Серлиф хонимлар фаолият олиб боришларини маълум қилди. Қайд этиш керак, Кларк хоним БМТнинг Тараққиёт дастурига раҳбарлик қилиб келаётган бўлса, Серлиф хоним Нобел мукофот соҳибаси ҳисобланади.

Улар мустақил тарзда фаолият олиб борадилар ва комиссиянинг бошқа аъзоларини тайинлайдилар. Маълум бўлишича, ҳамраисликка номзодлар аъзо давлатлар вакиллари билан батафсил маслаҳатлар олиб борилгандан сўнг танлаб олинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img