Бош саҳифаДолзарбЖССТ ва ЮНИСЕФ мактабларни ёпмасликка чақирмоқда

ЖССТ ва ЮНИСЕФ мактабларни ёпмасликка чақирмоқда

Коронавируснинг “Делта” вируси юқори юқумлилиги билан ажралиб турган Европа минтақасида миллионлаб болалар мактабга қайтмоқда, шу аснода Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг минтақавий бюроси ва БМТ Болалар фондининг минтақавий бюроси мактабларнинг ёпилишига йўл қўймаслик, мактаб таълими хавфсизлигини таъминлашга чақириб, вирус тарқалишини камайтириш учун чоралар кўришга даъват этди.

Бу чоралар ўз ичига эмлашнинг миллий режалари, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қисмини вакцина билан таъминлаш дастурига мувофиқ, ўқитувчилар ва мактабларнинг бошқа ходимларини COVID-19 га қарши вакцинация билан таъминлашни ўз ичига олади. COVID-19 нинг оғир кўринишига мойил, соғлиғи яхши бўлмаган 12 ёшдан катта болалар ҳам вакцина билан таъминланиши лозим. Мактаб муҳитида ижобий ўзгаришларни амалга ошириш, синфларда вентиляцияни яхшилаш, хоналарда имкони борича ўқувчилар сонини чеклаш, жисмоний масофа сақлаш, болалар ва ходимларни мунтазам тестдан ўтказиш ҳам муҳим чоралардан ҳисобланади.

“Пандемия ўқув жараёнлари тарихида энг ҳалокатли оқибатларга олиб келди, шунинг учун ЖССТ нинг Европа минтақасидаги мамлакатларида кундузги мактаб таълимида узилишга йўл қўймаслик зарур. Бу бизнинг фварзандларимизнинг таълим олиши, руҳий соғлиғи ва ижтимоий кўникмаларини ривожлантиришда улкан аҳамиятга эга бўлиб, мактаблар уларни жамиятнинг тўлақонли аъзолари ва бахтли инсонлари бўлишига ёрдам беришлари керак, – дейди ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

Юқори юқумлилиги билан ажралиб турадиган вируснинг “Дельта” варианти жорий ўқув йилининг бошланиши йўлидаги қўшимча мураккаблаштирувчи омилга айланди. Аҳоли орасида COVID-19 тарқалишининг юқори суръатлари сақланиб қолаётган экан, вируснинг мактабларда тарқалиш эҳтимоли ҳам ошиб бормоқда. Демак, ҳаммамиз вирус тарқалишига қарши ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, дейди Клюге.

Мавжуд маълумотларнинг кўрсатишича, COVID-19 га қарши эмланишнинг тўлиқ курси касалликнинг оғир кўчиши ва ўлим эҳтимолини камайтиради.
“Эмланиш – бу бизнинг вирусдан ҳимояланишимизнинг энг яхши стратегияси. Пандемияга чек қўйиш учун барча мамлакатларда вакцинага эга бўлишнинг адолатли тартибини кенгайтиришимиз, вакциналар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашимиз зарур, дейди Клюге.

Мактабларнинг узлуксиз ишлашини ва таълимнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш мақсадида ЖССТ, ЮНИСЕФ ва ЮНЕСКО экспертларнинг саккизта тавсияларни тасдиқлади. Тавсиялар COVID-19 пандемияси даврида хавфсиз мактаб таълимини амалга ошириш учун Европа минтақасидаги 53 та ЖССТ аъзо давлатига Европа техник коньсултатив гуруҳи томонидан тайёрланган эди.
Улар қуйидагилар:
Мактаблар ёпилишини сўнгги чора сифатида кўриш керак: мактаблар сўнгги навбатда ёпилиши ва биринчи навбатда очилиши керак.
Тестлаштиришга нисбатан стратегияни амалга оширишни таъминлаш.
Таваккални пасайтириш учун самарали чораларни таъминлаш.
Болаларнинг руҳий ва ижтимоий саломатлигини таъминлаш.
Нозик вазиятларда болалар ҳимоясини таъминлаш.
Мактаб муҳитида ижобий ўзгаришларни таъминлаш.
Қарорлар қабул қилиш жараёнида болалар ва ўсмирлар иштирокини таъминлаш.
Мактаблар ёпилишига йўл қўймаслик мақсадида эмланишга нисбатан стратегиялар ижросини таъминлаш.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img