Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖССТ: коронавирус лабораториядан тарқалмаган

ЖССТ: коронавирус лабораториядан тарқалмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро экспертлари COVID-19 коронавирусининг келиб чиқишини қарийб бир ой давомида тадқиқ этиб, у лабораториядан тарқалган бўлиши мумкин, деган таъминни қатъий рад этдилар.

Миссия раҳбари Питер Бен ЭмБарек янги турдаги коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли жуда кам эканини маълум қилди. Бу ЖССТ-Хитой қўшма миссияси якуни бўйича берилган баёнотда таъкидланди.

Экспертларнинг айтишича, вирус катта эҳтимол билан ҳайвонлардан одамларга ўтган бўлиши мумкин, аммо қандай йўл билан бу юз бергани хусусида аниқ маълумот йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img