Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖССТ: 46 та мамлакатда эмлаш ишлари бошланган

ЖССТ: 46 та мамлакатда эмлаш ишлари бошланган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, нисбатан камбағал давлатлар феврал ойида коронавирусга қарши вакцинани олиш имконига эга бўлади. Ташкилотга кўра, айни пайтгача дунёнинг 46 та мамлакатида COVID-19 га қарши эмлаш ишлари бошланган.

ЖССТ Бош директорининг ёрдамчиси Марианжела Симао ушбу давлатлардан 38 таси юқори даромадга эга эканини қайд этди. Шу боисдан ташкилот COVAX механизми ёрдамида бу борадаги мувозанатни тенглаштиришга, қашшоқ мамлакатларда ҳам эмлаш ишларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда экан.

Ўтказилган халқаро сўровдан маълум бўлишича, сайёрамиздаги одамларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланиш истагида эканини билдирган. Бунда улар кўпроқ АҚШ ёки Германиянинг вакцинасига ишонишларини таъкидлаганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img