Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЙўллардаги радарлар ва асоссиз жарималар

Йўллардаги радарлар ва асоссиз жарималар

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ маълумотига кўра, мамлакатимизда қоидабузарликларни аниқловчи камералар сони 2020 йилда 411 тани, кузатув камералари сони 1154 тани ташкил этади. Бундан ташқари, 192 та онлайн режимда ишловчи фоторадарлардан фойдаланиб келинмоқда.

Маълумотлар таҳлилига кўра, 2018-2020 йиллар давомида фото ва видео махсус воситалари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва уларга нисбатан белгиланган жарималар 2018 йил давомида фото ва видео махсус воситалар орқали 621 355 та қоидабузарликлар бўйича 208,4 млрд. сўмлик жарималар белгиланган бўлса, 2019 йилда 1 227 844 та ҳолатда 481,8 млрд. сўмлик, 2020 йилда эса 1 763 691 та ҳолатда 724.6 млрд. сўмлик жарималар қўлланилган. Бу 2018 йилга нисбаттан аҳоли томониданн тўланган жарима суммаси миқдори 28,3 фоизга ошган.

Эътиборли жиҳати, мурожаат қилганларнинг аксариятини шикояти суд томонидан қаноатлантирилган. Хусусан, 2020 йил давомида 19 134 та шу соҳа бўйича судларда кўрилган ишларнинг 89,2 фоизи, яъни 17 073 таси қаноатлантирилган бўлса, 5 778 та иш бўйича ишни юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 2021 йилнинг 1-чорагида жами 3 481 та кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлардан 2 612 таси ёхуд 75 фоиз ишлар қаноатлантирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img