Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЙўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори камайтирилмоқда

Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори камайтирилмоқда

Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий жавобгарликлар миқдори кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлаётгани сир эмас. Бунга транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва қўлни банд қилмайдиган бошқа гарнитуралардан фойдаланиш, транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик белгиланганлиги ҳамда ҳайдовчиларнинг белгиланган тезлик ҳаракатини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айриб ташламаган ҳолда жавобгарликка тортиш ҳолатларини мисол сифатида келтириш мумкин.

Бу борада фуқароларнинг таклифлари инобатга олинган ва хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқаргани учун (1351-модданинг биринчи қисми), транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун (1351-модданинг иккинчи қисми) жарима миқдори фуқаролар учун икки бараварга,  мансабдор шахслар учун учдан бир қисмга камайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш пайтида bluetooth, қулоқчин ва қўлни банд қилмайдиган бошқа гарнитуралардан фойдаланишга рухсат бериляпти. Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилиниши, белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаган ҳолда ҳисоблаш белгиланмоқда.

Қонун билан йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга киритилаётган муҳим ўзгаришлардан бири транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, суғурта полиси, техника паспорти бўлмаган ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасида берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда ушбу ҳужжатлар мавжудлигини ДҲЙХХ ходими транспортни тўхтатган жойида электрон тизим орқали текширади.

Ушбу қўшимча ва ўзгартишлар айни пайда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида кўриб чиқилаётган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида акс этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img