Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонJohnson & Johnson вакцинаси ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда

Johnson & Johnson вакцинаси ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда

Қўшма Штатларда бир неча ўнлаб эмланган фуқароларда аниқланган салбий реакция туфайли Johnson & Johnson дори-дармон компаниясининг коронавирусга қарши иккита оммавий эмлаш маркази вақтинча ёпилди, деб ёзмоқда Wall Street Journal.

Шимолий Каролина штатида укол қилинган одамлар орасида 18 та ножўя ҳолат юзага келганидан кейин эмлаш маркази ўз фаолиятини тўхтатди. Тўрт киши текширув учун касалхонага ётқизилди. Жами ёпилишидан олдин марказда 2,3 мингдан ортиқ одам эмланган эди. Ўндан ортиқ одам ножўя таъсирлардан шикоят қилганидан кейин Колорадо штатидаги вакциналар маркази ўз фаолиятини тўхтатди. Уларнинг аломатлари бош айланишидан кўнгил айнишгача бўлган, деб хабар беради CBS. Johnson & Johnson вакилининг сўзларига кўра, компания вакцинадан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарларни диққат билан ўрганмоқда.

Америка Қўшма Штатларининг Касалликларни назорат қилиш ва тарқалиши марказининг маълумотларига кўра, 8 апрел ҳолатига кўра мамлакатда 66 миллиондан ортиқ одам тўлиқ эмланган — бу аҳолининг 19,9 фоизини ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img