Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖо Байден АҚШнинг 46-президенти!

Жо Байден АҚШнинг 46-президенти!

Демократлар партиясидан АҚШ президенти сайловига номзод қилиб кўрсатилган Жо Байден Вилмингтон (Делавэр штати) шаҳрида ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади. У миллатга қилган мурожаатида: Мамлакатимиз халқ ўз сўзини айтди: бу бизга адолатли, ишончли ғалабани тақдим этди”, — деди.

Байденнинг айтишича, унинг номзодини ёқлаб 74 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берган. Бу эса АҚШ президентлик сайловларидаги рекорд натижадир. Бу гал сайловчилар сони ҳам рекорд даражани ташкил этган.

Яна бир рекорд шундаки, Жо Байден Қўшма Штатлар тарихига энг ёши катта сайланган президент сифатида кирди. 20 ноябр куни у 78 ёшни қарши олади.

Байден ўз нутқида сиёсатининг асосий йўналишлари коронавирус эпидемиясига қарши курашиш, иқтисодиётни тиклаш, иқлим ўзгаришининг олдини олишга ҳисса қўшиш, ирқчиликка қарши курашиш эканини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img