Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойида 2388 йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲлар 642 ҳолатда ўлим билан якунланган (2019 йилнинг мос даврида 777 та). Вазият ачинарли. Бу ҳар куни йўлларимизда 3-4 киши ҳалок бўляпти, дегани.
ЙТҲларига энг кўп – пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтмаслиги (26,2 фоиз), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (14,5 фоиз) сабаб бўлмоқда. Ҳодисаларнинг деярли ярми пиёдалар ва велосипед ҳайдовчиларини уриб юбориш билан боғлиқ.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида – 357 та, Тошкент вилоятида – 304 та ва Тошкент шаҳрида – 274 та кузатилган.
Автоҳалокатлар сони Наманган вилоятида 36 фоизга, Самарқанд вилоятида 18 фоизга ошган. Шунинг баробарида, Жиззах вилоятида эса 38 фоизга, Сурхондарё вилоятида 36 фоизга камайган.