Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиззахнинг тандир-патири хитойликлар эътиборига тушди

Жиззахнинг тандир-патири хитойликлар эътиборига тушди

Хитойнинг йирик «Синхуа» ахборот агентлиги ижодий жамоаси Жиззах виоятининг хушманзара Зомин туманига сафари давомида маҳаллий аҳоли томонидан тайёрланадиган тандир-патирга қизиқиб қолишган. Агентлик сайтида эълон қилинган мақолада айтилишича, жамоа қишлоқ хонадонларидан бирига ташриф буюриб, тандир-патир тайёрлаш жараёнини бошдан-охиригича тасвирга туширган.

Хитойлик меҳмонларга 20 йилдан буён тандир-патир пишириш билан шуғулланиб келаётган Руқия Шойзақова барча жараённи кўрсатиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берган.

Иссиққина тандир-патирни унда эритилган сарёғ билан тановвул қилиш хитойлик меҳмонларга жуда манзур бўлиб, уларни ўзбек миллий таомлари ниҳоятда хилма-хил ва мазали эканлигига гувоҳ бўлаётганликларини таъкидлаганлар.

Фото: Синхуа

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img