Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиззахда Sambhram университети ташкил этилди

Жиззахда Sambhram университети ташкил этилди

Ҳукуматнинг жорий йил 29 июндаги қарори билан Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди.

Мазкур технология университети “Sambhram Group”га қарашли нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, таълим соҳасида 30 йиллик тажрибага эга. Дунё бўйича 7 та халқаро кампусига эга.

Университетнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири — ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлашдан иборат. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Қарорга кўра, университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади. Бунда талабаларнинг 5 фоизини — бепул ўқитиш, 5 фоизига — 50 фоизли, 10 фоизига — 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img