Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиззахда илк корхона "Global G.A.P." сертификатига эга бўлди

Жиззахда илк корхона “Global G.A.P.” сертификатига эга бўлди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида “Jizzakh Agritrade” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона вилоятда биринчи бўлиб “Global G.A.P.” сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмат маълум қилди.

Мошни қайта ишловчи мазкур корхонада 30 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Йиллига 10 минг тонна дуккакли маҳсулотларни тозалаш, қадоқлаш ва хорижий давлатларга етказиб бериш қувватига эга бўлган мазкур корхона 2018 йилда хорижий инвестициялар ва шахсий маблағлар асосида ташкил этилган. Хитой ва Япониядан келтирилган илғор ускуналар ўрнатилган.

“Jizzakh Agritrade” МЧЖ жорий йилнинг март ойи якунига кўра қарийб 4 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли 2 баробарни ташкил этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img