Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖиззахда бир кунда 20 та янги оилавий меҳмон уйлари иш бошлади

Жиззахда бир кунда 20 та янги оилавий меҳмон уйлари иш бошлади

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Дуоба қишлоғи гўзал табиати билан ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Шу жиҳатдан, бу ерга келиб табиат манзараларидан баҳраманд бўлиш, ҳордиқ чиқариш истагидагилар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса ҳудудда туризм ва сервисни ривожлантиришга айни муддаодир.

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, яқинда “Дуоба” маҳалла фуқаролар йиғинида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида ўказилган сайёр қабул давомида ушбу йўналишда тадбиркорлик истиқболлари ҳақида маълумотлар берилган. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар шу жойнинг ўзида давлат хизматлари маркази томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга гувоҳномалар берилган. Гувоҳномаларига эга бўлган тадбиркорлардан оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга тайёр бўлган 20 нафар хонадон эгаларига Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реэстридан кўчирмалар ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган совғалар тантанали равишда топширилди, дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img