Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиззахда Америка бурчаги ташкил этилади

Жиззахда Америка бурчаги ташкил этилади

Американинг мамлакатимиздаги элчихонаси масъул ходими Анастасия Коливаснинг Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан бўлган учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керак, АҚШ элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари (AMERICAN COUNCILS) ташаббуси доирасида ташкил этилиши режалаштирилган Америка бурчаги лойиҳасига АҚШ ҳукумати ҳамда маҳаллий ҳамкор ташкилотлар томонидан 800 минг АҚШ доллардан ортиқ сармоя йўналтирилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда очилиши кўзда тутилган 7 та Америка бурчагининг бири Жиззах шаҳрида ташкил этилади.  Улар дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатида очилган 600 дан зиёд шу каби марказлар тармоғига уланади. Бундай бурчаклардан бири яқинда Қарши шаҳрида очилган эди.

Ўзбекистон шаҳарларини дунё илм-фани намоёндалари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда таълим тизимини жаҳон талабларига мос ривожлантиришга хизмат қилувчи Америка бурчагида саралаб олинган маҳаллий мутахассислар ва Fullbright дастури бўйича Ўзбекистонга келиб фаолият юритаётган АҚШлик ўқитувчилар таълим беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img