Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЖиззах вилоятида қурилаётган йирик цемент заводининг биринчи босқичи ишга туширилди

Жиззах вилоятида қурилаётган йирик цемент заводининг биринчи босқичи ишга туширилди

Зафаробод туманида йирик цемент заводи “Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ҚКнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Корхона йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 150,0 млн долларни ташкил этади.

Эътиборлиси, пандемия шароитида бу ерда 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган корхонада М-400 ва М-500 маркадаги сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун корхона энг сўнгги русумдаги энергия тежамкор, экологияга таъсир кучи кам бўлган технологиялар билан жиҳозланган.

Ҳозирда заводда кунига 2,5-3 минг тонна ярим тайёр маҳсулот клинкер ишлаб чиқарилмоқда. Синов-текширув даври якунлангач завод кунига 5 минг тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img