Бош саҳифаЯнгиликларЙироқлаган тун

Йироқлаган тун

Дунё кезиб топмадим сендек дилдошни,
Юрагим қийналганда тафтин олгувчи.
Аллоҳим инъом этган сендек сирдошни
Қийналган юрагимга малҳам бергувчи!

Сени кўрасм қора тунлар бўлади ёруғ,
Сенинг меҳринг-ла сирли кафтимда дунё.
Муҳаббат ила босилган қадамим қутлуғ
Мен ёзган сатрларимда нур сочган зиё.

Қанча-қанча нарсаларни Сен деб кечаман,
Бахтли кечлар менга сармаст бўлган тун.
Юзингдан тарлаган зиёдан достон битаман
Кутаман васлинг менга насиб қилган кун.

Бу дунё Лайли ва Мажнунларни сарсон қилган.
Муҳаббат боғида кезиб азоблар чеккан.
Мен сендан айрилган кун юрак бағрим хун
Бу дунёда бормикан ёрин менчалик севган.

Манаман деган дўст ҳам йўқлай демади,
Ўзим-ўзимга сиғмай, ёқмай қолган кун.
Армонларга тўлиб кетди, шодлик келмади,
Мендан сен Ҳулкар юлдуздек йироқлаган тун.

Зайниддин НОРМАН

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img