Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЙирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара этилди

Йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара этилди

Ҳонконг полицияси томонидан жорий йилдаги йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Маҳаллий “The Standard” газетасининг хабар беришича, умумий оғирлиги 178 кг бўлган заҳри қотилларнинг 82 кг героин ташкил этган.

Метамфетамин ва кетамин каби гиёҳвандлик моддалари шаҳарнинг материк қисмида жойлашган омборхонадаги қутилардан топилган. Улар бир неча юз шиша мева шарбатлари ичига жойлангани аниқлаган. Мусодара этилган гиёҳвандлик моддаларининг қора бозордаги нархи 22 млн долларни ташкил этади.

Мазкур ҳолат бўйича келиб чиқиши покистонлик ва бангладешлик бўлган икки фуқаро гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img