Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖасур афғон қизи ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди

Жасур афғон қизи ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди

Афғонистоннинг Гор вилоятида Қамар Гул исмли ўспирин қиз ота-онасини ўлдирган икки нафар толибни отиб ташлади. Жасур қизнинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда қизғин олқишланмоқда.

Воқеа 17 июл куни тонг пайтида юз берди. Бу пайтда тахминан 40 нафарга яқин толибон жангарилари Қамар оиласи билан яшаб келган Герив қишлоғига ҳужум қилади. Жангарилар ҳукуматга ёрдам кўрсатганликда гумон қилинган Қамарнинг отасини қидиришга тушадилар. Улар уйга бостириб киришгач, аввал қизнинг онасини, кейин отасини отиб ўлдирадилар.

Бу воқеалар кўз ўнгида рўй берган Қамар отасининг АК-47 автоматини олиб, толибларга қарата ўқ уза бошлайди. Унинг ёнида 12 ёшли укаси Ҳабибулла ҳам бўлган. Шундан сўнг, Қамарга қишлоқдошлари ҳам қўшилади ва улар кўпчиликлашиб жангариларни қишлоқдан сиқиб чиқаришга муваффақ бўладилар.

Ҳукумат вакиллари зудлик билан Қамар ва унинг укасини хавф-хатардан ҳимоя қилиш чорасини кўрган. Тахмин қилинишича, улар Кобулга олиб кетилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img