Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖангарилар жиддий талофат кўрди

Жангарилар жиддий талофат кўрди

«Толибон» ҳаракати жангарилари кеча Хилменд вилоятида ҳукумат кучлари билан бўлган жангда оғир талофат кўрди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, қақшатқич жанглар давомида толибчи жангарилардан 106 нафари, жумладан, саккиз нафар дала қўмондони ўлдирилган. Айни шу пайтда Забол вилоятида ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасидаги қуролли тўқнашув натижасида 15 нафар жангари йўқ қилинган. Ўз навбатида жангарилар вакиллари отишмалар давомида 15 нафар ҳарбий ўлдирилганини таъкидламоқда.

Қайд этиш керак, охирги 24 соат давомида Афғонистон ҳудудида 164 марта қуролли тўқнашув юз берган. Жанговар ҳаракатларнинг ортиши, мамлакатни АҚШ ва НАТО кучлари тарк этишни бошлаани билан изоҳланмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img