Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖаҳондаги энг махфий бўлинмалардан бири ҳақида маълумот берилди

Жаҳондаги энг махфий бўлинмалардан бири ҳақида маълумот берилди

Исроил Мудофаа вазирлиги ўзининг энг махфий тузилмаларидан бири – 81-бўлинманинг иш фаолиятига доир айрим тафсилотларни жамоатчиликка ошкор қилди. Мазкур бўлинма фаолияти ЦАХАЛ ва махсус хизматларни энг илғор техника ишланмалари билан таъминлашга ихтисослашган.

Айнан ушбу бўлинма ходимлари томонидан нафақат Исроилда, балки жаҳондаги илк учувчисиз бошқариладиган аппарат яратилган. Афсонавий жосус Эли Коэн учун яратилган юқори даражадаги тасвирга олиш имконини берувчи яширин фотокамера ҳам 81-бўлинма муҳандисларининг кашфиётидир. Унинг ёрдамида айғоқчи Сурия армияси жойлашувларини суратга олиб, ватанига махфий равишда юборган.

Махфий бўлинма фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи суратлар орасида таъсири ошкор этилмаган махсус бўёқ, биринчи мобил телефон ва бошқа жосуслик мосламаларини кўриш мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img