Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖаҳон савдо ташкилотига илк марта аёл киши раҳбар этиб сайланди

Жаҳон савдо ташкилотига илк марта аёл киши раҳбар этиб сайланди

Кейинги пайтда жиддий муаммоларга дуч келган ва йирик кўламдаги ислоҳотларга муҳтож бўлиб турган Жаҳон савдо ташкилотига янги Бош директор сайланди. Бу вазифага Нигерия вакили Нгози Оконжо-Ивеала муносиб кўрилди. Энди унинг номи тархида ЖСТнинг илк аёл раҳбари сифатида қоладиган бўлди.

ЖСТ Бош кенгаши душанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисда 2021 йилнинг 1 мартидан 2025 йилнинг 31 августига қадар ташкилотга раҳбарлик қиладиган янги раҳбарни тасдиқлади.

Ташкилотнинг амалдаги раҳбари Роберт Азеведу 2020 йилнинг 31 августида шахсий сабабларга кўра иккинчи муддати ниҳоясига етмасидан аввал ваколатини топширган эди. 2013 йилдан 2017 йилга қадар ЖСТ Бош директори сифатида фаолият кўрсатган Азеведу 2017 йилнинг сентябрида иккинчи муддатга сайланган эди.

Қайд этилишича, ЖСТ Бош директори лавозимига номзод сифатида етти мамлакат – Буюк Британия, Миср, Кения, Корея, Мексика, Молдавия, Нигерия ва Саудия Арабистони вакиллари кўриб чиқилган ва кўпчилик овози билан ушбу лавозимга нигериялик Оконжо-Ивеала сайланган.

ЖСТнинг янги Бош директори 1954 йилда туғилган. Нигерия Молия вазири, Ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият кўрсатган. Охирги 25 йил мобайнида Жаҳон банкида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img