Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖаҳон қарзи 200 трлн долларга етди

Жаҳон қарзи 200 трлн долларга етди

Таҳлилчиларга кўра, жорий йилда жаҳон ялпи маҳсулотига нисбатан қарз миқдори пандемия туфайли 14 фоизга ўсган. “Reuters” S&P Global халқаро рейтинг агентлигига таяниб маълум қилишича, жаҳон қарзи 200 трлн. долларга етиб, дунё ялпи маҳсулотининг 265 фоизини ташкил этмоқда. Бунга пандемия оқибатида ҳукуматлар, компаниялардан тортиб уй бекаларигача кредитга бўлган эҳтиёж ортгани ҳам сабаб бўлган.

Аммо таҳлилчилар жаҳон миқёсидаги инқроз узоқ давом этмаслигини таъкидламоқдалар. Агар коронавирусга қарши вакцина оммавий тарзда қўлланилиб, пандемиянинг таъсири камайса ва жаҳон иқтисоди тикланишда давом этса, 2023 йилга бориб жаҳон қарзининг ялпи маҳсуло ишлаб чиқаришга нисбатан улуши 256 фоизга камаяди.

Аввалроқ, БМТ COVID-19 оқибатида дефолт юз бериши ҳақида мамлакатларни огоҳлантирган эди. Шу билан бирга, ташкилот Бош директори Антониу Гутерриш камбағал давлатларнинг қарзидан воз кечиш, ҳеч бўлмаса, уларнинг қарзини қайтаришни 2021 йил охирига қадар узайтиришга чақирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img