Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЖаҳон банки камбағал давлатларга ёрдам қўлини чўзмоқда

Жаҳон банки камбағал давлатларга ёрдам қўлини чўзмоқда

Жаҳон банки ривожланаётган давлатларга COVID-19 пандемиясига қарши курашишда молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида 160 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур маблағлар 15 ой мобайнида, 2021 йилнинг 30 июнига қадар ёрдам олиши кўзда тутилган мамлакатларга ажратилади. Бунда иқтисоди ночор, беқарорлик, зўравонлик ва инқироздан азият чекаётган давлатларга эътибор қаратилади. Молиявий ёрдам кенг миқёсли иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳолининг реал даромадларини оширишга йўналтирилади.

Жаҳон банки ушбу мақсадларда Африка қитъасининг 48 та давлатига 50 миллиард доллар ажратишга қарор қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img