Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИстанбулдаги “АTLAS” кинотеатри ва музейи сизни кутмоқда

Истанбулдаги “АTLAS” кинотеатри ва музейи сизни кутмоқда

Тарихий “АTLAS” кинотеатри ва кино музейининг очилиш маросимида, Истанбул дунёга машҳур кино юлдузлар, режиссёрлар ва продюсерларни кутиб олди. Истанбулнинг Истиқлол хиёбонида жойлашган тарихий “АTLAS” кинотеатри ўзининг асл ҳолатига қайтарилди ва 2019 – 2020 йиллар давомида Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан энг кичик деталларигача янгиланди.

Бугун бу тарихий жой Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған томонидан тантанали равишда очиб берилди ҳамда унда дунёга машур режиссёр Гуи Ритчие, актёрлардан Ясон Статман, Жош Хартнетт, Жасқуи Аинслей, шу жумладан Ритчиенинг Анталияда суратга олинаётган янги “Five Eyes” филми актёрлари ҳам иштирок этдилар.

“АTLAS”  кинотеатри икки йиллик машаққатли меҳнат туфайли ўзининг асл ҳолатига мутаносиб тарзда тикланди. Илк маротаба 1948-йилда кино мухлисларига ўз эшикларини очган  кинотеатр, саҳнасидан тортиб ўриндиқларигача, овоз тизимидан тортиб фойесигача тўлиқ таъмирланган. Янгиланган кинотеатр санъат ихлосмандларига 483 ўринли жойлари, 4К тасвир сифати ва 13х7 саҳнаси билан юқори даражада хизмат кўрсатади. Кинотеатрнинг кўп функцияли саҳнаси жонли театр ва бошяа кўплаб санъат асарларини яратиш имконини беради.

“АTLAS”  кинотеатри билан бир бинода жойлашган Кино музейи ўтмишдан ҳозирга қадар бўлган турк киноматографияси намуналарини ўзида жамлаган рақамли хотира ҳовузи мавжудлиги билан кино маданиятига катта ҳисса қўшади. Меҳмонлар турк киноматографиясига оид 8 мингдан ортиқ киноларнинг қисқача таърифини томоша қилишлари мумкин. Музейда ёш кино мухлислари учун таълимий тарзда яратилган дунё ва турк киноси дурдоналарининг алоҳида тафсилотларига оид муҳим маълумотлар ва ҳужжатлар ҳам намойиш қилинади. Шунингдек, йиллар давомида турк киноси қўлга киритган кўп сонли миллий ва халқаро мукофотлар намойиш этилади.

Истанбулнинг Тақсим мавзеси, Истиқлол хиёбонида жойлашган “АTLAS”  кинотеатри  1948-йилда очилган. Кинотеатр биноси 1870-йилда Султон Абдулазиз даврида қурилган. Бейуглу қайта қуриш жараёнининг гўзал мисолларидан бири бўлган бу иншоотнинг олд томони ХIХ аср охири неоклассика услубининг ёрқин намуналаридан биридир. У мислсиз ўзига хос шифт безаклари, гипсли релефлар, мармар каминлар, паркет поллар ва бошқа кўплаб меъморий унсурлари билан  ўша давр санъатини ўзида акс эттиради. Афсонавий кинотеатр “Atlas Pasaji” номли растада жойлашган. Шу сабабли, Тақсимда яшовчи аҳоли йиғиладиган муҳим жойлардан бири бўлган. Музей шаҳар тарихида муҳим рол ўйнайдиган “АTLAS” кинотеатрини қайта тикланишига ёрдам беради. Кинотеатр йиллар давомида турк киносининг маркази бўлган Яшилжом кўчаси ёнида жойлашган. Истанбулнинг “АTLAS” кинотеатри ва кино музейи Бейуглу маданий йўлининг муҳим бекатларидан бири бўлади.

Абдувоҳид Ачилов тайёрлади

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img