Бош саҳифаДолзарбИстанбул санъат ва маданият аҳлининг диққат марказида

Истанбул санъат ва маданият аҳлининг диққат марказида

Истанбулдаги Отатурк маданият маркази 2021 йил 29 октябр, Туркия Республикасининг 98 йиллиги муносабати билан санъат ихлосмандлари учун ўз эшикларини қайта очди. Маҳаллий аҳоли томонидан Ататурк Култур Меркези (қисқача АКМ) номи билан машҳур бўлган, янги қурилиб фойдаланишга топширилган замонавий иншоот ўзининг олдинги, рамзий дизайнини эслатади.

АКМ Маданият ва туризм вазирлигининг Туркияда бугунги кунга қадар амалга оширилган энг катта санъат ва маданият лойиҳаларидан бири бўлиб, Бейўғли Маданият йўналишининг энг муҳим сармояларидан ҳисобланади. Марказ маданият хиёбонининг бошланишини белгилайди ва унинг қайта очилиши Маданият ва Туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Халқаро Бейўғлу маданият йўналиши фестивалини бошлаб беради.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Маданият ва Туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбул Отатурк номидаги маданият марказининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Маросимда шунингдек бизнес, санъат ва академик соҳанинг таниқли намоёндалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳам қатнашди.

Маданият ва Туризм вазирлиги томонидан 2 миллиард лиралик маблағ эвазига 2,5 йил ичида тўлиқ реконструкция қилинган АКМ, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган 49 000 квадрат метрлик ва 2040 ўринли опера театри йил давомида ташриф буюрувчиларни кутиб олади. Марказда шунингдек, майдони 16,300 квадрат метр бўлган ва 802 кишига мўлжалланган театр зали, 410 квадрат метр АКМ галереяси ва АКМ кўп мақсадли зали мавжуд.

Бу заллардан ташқари, АКМ тахминан 100 000 квадрат метрлик ёпиқ майдонга ҳам эга. Ушбу ёпиқ майдон мусиқа, санъат, архитектура ва дизайн каби ихтисослаштирилган мавзулардаги галерея, кўп мақсадли хона, болалар ижодиёти маркази, мусиқа платформаси, овоз ёзиш студияси ва ахборот маркази сифатида яратилган кутубхонадан иборат.

Янгиланган мажмуа шунингдек, АКМ Есилcам кинотеатри ва Дизайн дўкони, машғулотлар учун майдончалар, солист ва оркестр хоналари, ресторанлар, кафетерия, китоб кафелари, устахоналар, маъмурий ва техник бўлимларни ўз ичига олади.

АКМнинг қайта очилишида Президент Эрдоғаннинг таклифига биноан яратилган “Синан” Операсининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди. Истанбул Давлат опера ва балети театри томонидан саҳналаштирилган, турк композиторининг ўзига хос асари бўлган мазкур операни таниқли итальян режиссёри Винчензо Грисостоми Траваглини саҳналаштирди.

Дунёнинг энг буюк меъморларидан бири бўлган Мимар Синанга аталган эпик спектаклга Гюрер Айкал дирижёрлик қилди. Опера замонавий турк мумтоз мусиқаси бастакори профессор Ҳасан Учарсу томонидан, либреттоси эса доктор Бертан Рона томонидан Ҳалит Рефигнинг шу номли сценарийси асосида ёзилган.

Спектакл Миҳримаҳ Султон масжиди ва Сулаймония масжиди қурилиши пайтида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Мимар Синаннинг санъат асари ҳисобланган сўнги иши қурилиши етти йилдан ортиқ давом этган ва баъзи давлат амалдорларининг Синанга қарши чиқишига сабаб бўлган. Шунингдек, ушбу операда Сулаймон подшоҳ ва Мимар Синан дўстлигини ёритиб бериш орқали Усмонли империясининг ғалабалари, буюк давлат бўлиш анъаналари ва маънавий қадриятлар ҳақида сўз боради.

Истанбулнинг дунёнинг етакчи санъат маркази бўлиш йўлида муҳим рол ўйнайдиган АКМ санъатни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва тақдим этиш миссиясини давом эттиради ҳамда бой таркибга эга контент билан таништириш мақсадида турли қатламлардан ташриф буюрувчиларни жалб қилади. Янги АКМ Туркиядаги шунга ўхшаш тузилмалар учун намуна бўлиб хизмат қилади.

Энг янги ва энг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилган бинонинг эксплуатацион модели структурани фарқлашда асосий элемент ҳисобланади. Қурилишидан аввал тажрибали мутахассислар жамоаси дунёдаги бир қатор шунга ўхшаш функцияларга эга бўлган бино-иншоотларни баҳолашган, шунингдек, Туркия маданият соҳасининг етакчи намояндалари билан маслаҳатлашди.

Отатурк номидаги янги маданият марказидаги резидент муассасалар қаторига Президентлик мумтоз турк мусиқаси хори, Истанбул давлат опера ва балети, Истанбул давлат театри, Истанбул симфоник оркестри ва Маданият ва туризм вазирлигига қарашли Истанбул давлат турк мусиқаси ансамбли киради.

АКМ кампуси 2040 ўринли опера театри ва 802 ўринли театрни, шунингдек, “Маданият кўчаси” деб номланган йўлак бўйлаб турли функцияларга эга бўлимларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, кампусда кўргазмалар, контцертлар, театр томошалари, конференциялар ва учрашувлар ўтказиш учун мўлжалланган кўп мақсадли зал мавжуд. 

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Бейўғли Маданият йўналиши лойиҳаси Истанбулнинг халқаро аҳамиятини, шунингдек унинг тарихий, меъморий, иқтисодий ва туристик қадриятларига янада урғу беради. Бейўғли Маданият йўналиши фестивали 2021 йил 30 октябрдан 14 ноябргача боълиб ўтади, унда 60 та жойдан мингдан ортиқ санъаткорлар иштирок этади. 

Европа ва Осиёни боғловчи стратегик мавқеи туфайли учта империянинг пойтахти бўлган Истанбул тарихдан олдинги даврлардан бошлаб турли динлар, маданиятлар, жамоалар ва уларнинг асарларини бирлаштирган. Бейўғли Маданият йўналишида янгидан қурилган Отатурк Маданият Маркази, шунингдек, Галата минораси, Атлас кинотеатри, Галата Мавлевилар уйи, Меҳмет Акиф уй-музейи ва Тарик Зафер Туная маданият театри ва бошқа кўплаб Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қайта тикланган тарихий, маданий ва меъморий обидалар мавжуд. Галатапорт, Эмек Cинема ва Гарибалди Стаге каби муҳим маданий ва туризм обидалари ҳам шулар жумласидан. Отатурк маданият марказидан Галатапортгача бўлган маршрут Бейўғлининг архитектура, адабиёт, расм, мусиқа, дизайн ва театр билан жозибали муҳитида ўтмишдан келажакка очиқ саёҳатни тақдим этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img