Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИсроиллик собиқ учувчи Фаластинни ҳимоя қилмоқда

Исроиллик собиқ учувчи Фаластинни ҳимоя қилмоқда

Исроил томонида Фаластин ерларини босиб олишга ва ҳудудни бомбардимон қилинишига қаршилар, бу борада Тел-Авивга эътироз билдираётганлар оз бўлсада, Исроил мудофаа тузилмаларида ҳам бор. Улардан бири мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ учувчиси, 2003 йилда истеъфога чиққан капитан Йонатан Шапиродир.

Шапиро узоқ йиллардан буён Исроилнинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини босқинчилик сиёсати ва фаластинликларга қарши жиноятлари учун айблаб келади. «Исроил Мудофаа вазирлиги (ЦАХАЛ) – террористик тузилма, унинг қўмондонлиги эса Фаластинга нисбатан содир этилган жиноятлар учун масъулдир», – дейди собиқ ҳарбий.

Шапиро бу сиёсатга норозилик билдириб, шунчаки истеъфога чиққани йўқ. балки ҳарбийларни ўзидан ибрат олишга чорловчи кампанияни ҳам бошлаб юборади. Наижада Шапиро ва унинг маслакдошларининг саъй-ҳаракати билан 2003 йилдан буён Исроил армиясини 27 нафар учувчи тарк этди.

Бундан ташқари, Шапиро фаластинликларнинг ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи тадбирларда, халқаро конференцияларда мунтазам иштирок этиб, Исроил армияси томонидан содир этилаётган жиноятларга дунё эътиборини қаратишга ҳаракат қилиб келмоқда. Оқибатда у бир неча марта ишдан ҳайдалди ва охири босимлар остида мамлакатини тарк этиб Норвегиядан бошпана топди.

Шапиронинг айтишича, Фаластин масаласида унинг нуқтаи-назарини Исроилда бир неча минг киши қўллаб-қувватламоқда. Унга кўра, Исроил ҳукумати – ирқчи яҳудийлар ҳукумати, мақсади минтақани ҳалокатга етаклаш эканинини кўпчилик яхши билади. Лекин бу ҳақда ҳеч ким гапиришни истамайди. “Бироқ бу ҳақиқат ва бу ҳақда мен гапиришга мажбурман. Бу собиқ учувчи ва Исроил армиясининг капитани сифатида менинг бурчимдир”, – дейди у.

Собиқ капитан жаҳон ҳамжамиятини фаластинликларни ҳимоя қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда у: «Биз буни қилишимиз керак, чунки фаластинликларни ўлдиришмоқда. Этник мансубликка кўра ўлдиришмоқда», – деган. Шапиронинг айтишича, Яқин Шарқда инқирози фақатгина четдан аралашув йўли билан ҳал этилади. Бу борада у Исроил етакчиларидан бирон нарса кутишнинг фойдаси йўқлигини билдиради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img