Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИсроил полицияси “Ал-Ақса" масжидида намоз ўқиётганларга ҳужум қилди

Исроил полицияси “Ал-Ақса” масжидида намоз ўқиётганларга ҳужум қилди

Қайд этилишича, Исроил хавфсизлик кучларининг жума намозини адо этаётганларга ҳужуми натижасида 160 дан ортиқ фаластинлик жароҳатланган. Полиция ибодат қилаётганларни тарқатиш учун овозли гранаталар, газли бомбаларни, резина ўқларни қўллаган. Шарқий Қуддуснинг яҳудийлар томонидан ишғол қилинган ҳудудида жойлашган мазкур масжид атрофида шундан сўнг тартибсизликлар бошланиб кетган.

Айни пайтда ҳам “Ал-Ақса” масжиди атрофида вазият кескин бўлиб турибди. Мусулмон оламининг биринчи қибласи бўлган мазкур масжидга яҳудий аскарларининг нима сабабдан бостириб киргани аниқ эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img