Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИсроил жосуслик хизматлари дунё ОАВлари телефон сўзлашувларини кузатиб борган

Исроил жосуслик хизматлари дунё ОАВлари телефон сўзлашувларини кузатиб борган

Исроилнинг NSO Group Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Pegasus” жосуслик дастури ёрдамида дунёнинг турли нуқталаридаги журналист, фаоллар ва компания раҳбарларига тегишли смартфонларга муваффақиятли равишда бузиб кирилган.

Жумладан журналист ва бошқа соҳа ходимларига тегишли 50 000 та телефонга бузиб кирилиб, уларнинг хотирасидаги маълумотлар ўғирланган. Телефонларига ҳужум уюштирилган журналистлар орасида CNN, “Associated Press”, “Voice of America”, “New York Times”, “Wall Street Journal”, “Bloomberg News”, “Le Monde”, “Financial Times” ва “Al Jazeera” каби ОАВлар ходимлари бор.

Бу ҳақда “Bloomberg” нашрида чоп этилган мақолада исроиллик жосуслар кузатувларидаги телефонларни қачондан назоратга олганликлари, қандай маълумотларни ўғирлаганликлари ҳақида маълумот берилмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img