Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИсроил Халқаро жиноят судига тортилиши мумкин

Исроил Халқаро жиноят судига тортилиши мумкин

Жорий йилнинг 5 феврал куни Халқаро жиноят судининг тегишли палатасида кўпчилик овоз билан прокурор Фат Бенсудга Фаластин, Исроил босиб олган Ғарбий Қирғоқ, хусусан, Шарқий Қуддус ва Ғазо бўйича суриштирув ишлари олиб борилишига рухсат берилди. Шунинг баробарида, Халқаро жиноят суди Фаластин Рим статути иштирокчиси бўлгани учун унинг ҳудудида содир этилган жиноятлар борасида тергов ўтказилишига ўзини масъул эканини маълум қилган.

Келгусида исроиллик ҳарбийлар ва сиёсатчилар суриштирувнинг энг нохуш ҳолатлари олдида жавоб беришлари мумкин. Халқаро жиноят суди статутини дунё давлатларинининг 2/3 қисми, жумладан, Европа давлатлари ҳам ратификация қилган бўлиб, унга кўра аъзо давлатлар ордер берилган фуқароларини Халқаро жиноят судига топширишлари шарт. Шундай ҳолат бўлмаслиги, Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси судга тортилмаслиги учун АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2020 йил июн ойида Халқаро жиноят судига нисбатан санкциялар жорий этиш кўзда тутилган фармонга имзо чеккан эди. Айни пайтда прокурор Фат Бенсуд ҳам ушбу санкциялар таъсирида турибди ва Байден администрацияси Трампнинг юқоридаги тутруқсиз қарорини бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўргани йўқ.

Исроил аввал бу каби ҳолатларг билан юзма-юз келмаган. Бироқ, Халқаро жиноят судининг фаол ҳаракат олиб бораётганини инобатга олсак, у ҳарбий жиноятлар содир этгани учун бу гал жавоб бериши муқаррарга ўхшаб кўринмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img