Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИспанияда 2020 йилда учувчи таксилар хизмат кўрсатишни бошлайди

Испанияда 2020 йилда учувчи таксилар хизмат кўрсатишни бошлайди

Афсоналар ҳақиқатга, кинолар реалликка айланиб бормоқда. Жумладан, тажриба тариқасида испанияликлар Барселон ва Сантяго-де-Компостела шаҳарларида учувчи таксилар фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар. 2022 йилда ушбу шаҳарларда транспортнинг бу тури оддий ҳолга айланиши айтиляпти.

Бир кишилик йўловчи такси-дронлардан фойдаланиш аттракцион тартибида йўлга қўйилади ва улардан сайёҳлар, юқоридаги шаҳарларда яшовчи одамлар фойдаланишлари мумкин бўлади.

Учувчи такси бир киши билан ёки 150 кг оғирликкача бўлган юк билан парвоз қила олади. Дронлар 100-300 метр баландликда, 60 километр соат тезликкача ҳаракатлана олади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img