Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонИсломободга учаётган "Боинг" мажбуран Тошкент аэропортига қўнди

Исломободга учаётган “Боинг” мажбуран Тошкент аэропортига қўнди

Бугун BA-260 Исломобод – Лондон йўналиши бўйича парвоз қилаётган В777-200, борт рақами G-YMME бўлган ҳаво кемаси йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани учун Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Афсуски, 83 ёшли йўловчи учоқ қўнганидан сўнг вафот этди.

Ҳаво кемасига ёнилғи қуйилганидан сўнг ўнг ёнилғи сўргичида носозлик юз берди. Парвозни амалга ошириш учун DDG/MEL техник жараёнини бажариш талаб этилади. В777-200 да экипажи таркибида муҳандис-техниклар йўқлиги, “Uzbekistan Airways Technics” эса бу турдаги ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш лицензиясига эга эмаслиги маълум бўлди.

Буюк Британия авиация ҳукумати шундай бўлсада зарур ишларни амалга ошириш ва борт журналида қайд этиш учун бир марталик рухсатнома берди. Шундан сўнг, ишга “Uzbekistan Airways Technics”нинг В757/В767/В787 учоқлари бўйича катта тажрибага эга муҳандиси жалб этилди. Керакли ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг унга носозликни бартараф этиш учун рухсат берилди. Иш бажариб бўлингач, ҳаво кемаси учишга тайёр бўлди.

Бироқ, экипажнинг иш вақти тугаб қолгани боис, учоқ парвози экипаж дам олиб олгунига қадар кечиктирилди.

Фото: “Line maintenance engineer”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img