Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИсломобод Жо Байденнинг геноцид борасидаги баёнотини рад этди

Исломобод Жо Байденнинг геноцид борасидаги баёнотини рад этди

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший туркиялик ҳамкасби Мавлуд Човушўғли билан телефон орқали қилган суҳбатида Усмонийлар империяси даврида 1915 йил воқеалари борасида Анқаранинг фикрини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ушбу суҳбат АҚШ президенти Жо Байден бу воқеаларни Америка геноцид деб тан олишини маълум қилганидан сўнг икки кун ўтиб бўлиб ўтди.

Туркия ҳукумати Қўшма Штатлар етакчисининг баёнотини кескин рад этди. Покистон ҳам Туркияни ҳимоя қилиб, АҚШга масалага бир томонлама ёндашишдан тийилишга чақирди. Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида маълум қилинишича, Жо Байден «радикал арман доиралари ва  антитурк гуруҳлар»нинг босими остида баёнот беришга мажбур бўлган.

Қайд этиш керак, Покистон Арманистонни давлат сифатида тан олмайдиган дунёдаги ягона мамлакатдир. Исломобод Тоғи Қорабоғ масаласида ва 1992 йилнинг 26 февралида арман қуролли гуруҳлари томонидан Хўжайли шаҳри аҳолисидан 613 нафари қирғин қилингани борасида Бокунинг фикрини қўллаб-қувватлайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img