Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИшсиз фуқароларга 7 млн сўмгача субсидия берилади

Ишсиз фуқароларга 7 млн сўмгача субсидия берилади

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 млн сўмгача субсидиялар ажратилади.

“Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдори 40 бараваригача субсидиялар ажратилади.

Шунингдек, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахсларга ҳам субсидиялар ажратилади. Бундан ташқари, бошқа мақсадлар учун ҳам субсидиялар ажратиш белгиланган.

Юқоридаги ва бошқа тартиблар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” буйруғида кўзда тутилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img