Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИшончли бўлмаган кодлардан фойдаланиш ҳамон урфда

Ишончли бўлмаган кодлардан фойдаланиш ҳамон урфда

Махфий кодлар ишлаб чиқарувчи “NordPass” менежери жорий йилда фойдаланилган энг кучсиз пароллар 200 талигини эълон қилди. Бу гал ҳам рўйхатда унча узун ва хавфсиз бўлмаган рақамлар кетлиги — “123456” биринчи ўринни эгаллади. 2019 йилда бу ўринни “12345” коди банд этган эди.

“NordPass” базадаги мавжуд 275 699 516 та кодни ўрганиш орқали шундай хулосага келган бўлса, улардан атиги 122 894 788 таси — 44 фоизи ўзига хос эканини таъкидлаган. Жорий йилга рўйхатга ишончли бўлмаган 78 та янги парол киритилган. Масалан, “picture1” коди учинчи ўринни олган бўлса, “Million2” 15-ўриндан, “aaron431” эса 18-ўриндан жой олган. Ҳисоботда айтилишича, “123456”, “123456789”, “password”, “qwerty”, “abc123” каби комбинациялардан иборат кодларни топиш учун деярли бир сония сарф этилади. Шунга қарамай, энг оммавий бўлган “123456” паролидан 23 597 311 марта фойдаланилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img