Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИШИД террорчи гуруҳи раҳбарларидан бири ушланди

ИШИД террорчи гуруҳи раҳбарларидан бири ушланди

Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бугун Киев шаҳрида ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг раҳбарларидан бири қўлга олинди. У Интерпол томонидан қидирилаётган хавфли жиноятчилардан биридир.

Маълумотларга кўра, террорчи собиқ иттифоқ давлатларидан бирининг фуқароси бўлиб, ИШИД раҳбарияти аъзоларидан ҳисобланади. Хусусан, у 2016 йилда Ота Турк халқаро аэропортида қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган террорчи Ахмед Чатаевнинг ўринбосари бўлгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, қўлга олинган жиноятчи Сурия, Ироқ давлатлари ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Каллакесарларни танлаш ва қўпорувчилик ҳаракатларини ташкиллаштириш ишлари билан шуғулланган.

Қайд этилишича, террорчи 2018 йилда қалбаки ҳужжатлар билан Украинага келган. Бу ерда келиб чиқиши Марказий Осиё давлатларидан бўлганлар иштирокида жиноий гуруҳ тузган. Украинада бўлиб турган вақтида хориждаги ИШИД тузилмалари билан фаол алоқада бўлиб келган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img