Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИШИД жангарилари университетга ҳужум қилди

ИШИД жангарилари университетга ҳужум қилди

Қуролланган жангариларнинг Кабул университетига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди ва яна шунчаси яраланди. Хавфсизлик кучлари томонидан уч нафар жангари отиб ўлдирилган. Бу ҳақда ВВС радиоси хабар берди.

Ҳужум университет кампусида Эрон китоб ярмаркаси очилишида иштирок этиш учун ҳукумат вакиллари етиб келган вақтда юз берган.

Воқеадан бир неча соат ўтиб ИШИДга мансуб гуруҳ ҳужум учун масъулиятни бўйнига олганини маълум қилган.

Қайд этиш керак, кейинги пайтда ИШИД жангарилари Афғонисонда асосан таълим муассасаларини нишонга олмоқда. Жумладан, ўтган ойда ушбу гуруҳ жангарилари томонидан Кабулдаги маърифат марказига уюштирилган ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img