Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонiPhone заводи ишчилари ғалаён кўтарди

iPhone заводи ишчилари ғалаён кўтарди

Ҳиндистоннинг Карнатка штатида юз берган оммавий тартибсизликлар iPhone SE смартфонлари ишлаб чиқарувчи Тайваннинг “Wistron Corporation” заводини талон-тарож қилиш билан тугади.

Заводга ҳужум уюштирилишига маҳаллий ишчиларга вақтида иш ҳақи берилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Аввалига ишчилар корхона олдида тўпланиб, ойлик маошларини тўлиқ беришни талаб қилганлар. Бироқ завод раҳбарияти уларни эшитишни истамаган ва бунинг оқибатида оломон ғазабга келган.

Полицияга кўра, тартибсизликларда қарийб икки минг нафар одам иштирок этган. Ишчилар тартибсизликлар давомида автомобилларга шикаст етказганлар, завод биноларининг ойналарини ва ускуналарни синдириб ташлаганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img