Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИордания шаҳзодаси ва генералнинг махфий суҳбати ошкор этилди

Иордания шаҳзодаси ва генералнинг махфий суҳбати ошкор этилди

Айни пайтда уй қамоғига олинган валиаҳд шаҳзода Ҳамза бин Ҳусайн билан мамлакат армияси қўмондони Юсуф Хунейтининг телефон орқали бўлиб ўтган махфий сўзлашуви ошкор этилди. Қироллик оиласи томонидан яширинча ёзиб олинган ёзув тафсилотларидан кўринадики, Иордания армияси қўмондони шаҳзодани фитнадан тийилишга чақирган.

“Middle East Eye” нашрида эълон қилинган суҳбатда, шунингдек Юсуф Хунейти қирол номидан эмас, балки хавфсизлик кучлари вакили сифатида сўзлашаётганини маълум қилган. Қўмондон шаҳзодага мамлакатдаги мухолифат кучлар, жумладан қироллик оиласини танқид қилиб келаётган қабилалар етакчилари билан мулоқот қилишни тўхтатишни сўраган. Хунейти бу каби ҳаракатлар Иорданияда беқарорлик юзага келишига сабаб бўлишини шаҳзодага тушунтиришга ҳаракат қилган. Шундан сўнг шаҳзода жаҳл отига минган ва шундай деб бақирган:

«Мен билан бу оҳангда гаплашишга қандай ҳаддинг сиғди? Сен ким бўпсан, менга ақл ўргатадиган? Ким билан гаплашаётганингни билмайсанми? Мен — Ҳусейннинг (марҳум қирол, — таҳририят) ўғлиман… Бунақа йиғинлар ҳақида сенга қачон айтгандим?».

Бу гаплардан сўнг генерал ҳурмат сақлаб жим туради, фақат шу гапларни айтмоқчи эдим дейди. Бунга жавобан Ҳамза:

«Халқим билан гаплашишга менга ҳеч ким халақит беролмайди. Сиз мамлакатни издан чиқардингиз ва коррупцияни авж олдирдингиз, энди бу ишларда мени айбламоқчисиз», — дея бақиради.

Эслатиб ўтамиз, Иорданияда 3 апрел куни оммавий қамоққа олишлар бўлиб ўтди. Бир неча ўнлаб юқори мартабали амалдорлар ва зобитлар хавфсизликка таҳдид туғдиргани учун қамоққа олинди. Тахминларга кўра, валиаҳд шаҳзода атрофига мухолифат кучларини тўплаб, давлат тўнтариши амалга оширишни режалаштирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img