Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИнвесторлар Қозоғистон ва Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда

Инвесторлар Қозоғистон ва Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда

Ia-centr.ru таҳлил маркази Марказий Осиёнинг етакчи давлатлари — Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг инвестиция салоҳиятига доир ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра Қозоғистон марокиқтисодий кўрсаткчилар бўйича минтақада яққол етакчи бўлиб, Остона бу борадаги турли кўрсаткичлар борасида қўшни давлатлар мутлақ устунлик қилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистоннинг асосий маркоиқтисодий устунлиги эса унинг 34 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлиб, бозор ҳажми анча катта. Бундан ташқари, мамлакатнинг ЯИМ ва ташқи савдо айланмаси фаол тарзда ўсиб бормоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳозирча анча заиф, бироқ тўхтовсиз ўсишда давом этяпти. Мамлакатда инфляция даражаси жуда юқори (16,5%), давлат қарзи ўсиб бормоқда, иш ҳақи эса паст даражада.

Лекин Қирғизистон билан солиштирганда Қозоғистон ва Ўзбекистондаги сиёсий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мустаҳкамланиб бораётгани хорижлик сармоядорларнинг қизиқишини орттириши табиий. Айниқса, Ўзбекистон мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш борасида тинмай изланмоқда ва бу борада Тошкент қатор муваффақиятларни қўлга киритмоқда.

Қозоғистон ҳам иқтисодий етакчиликни қўшнисига бой бериб қўймаслик учун тиним билмаётган бир пайтда Қирғизистон мамлакатнинг сиёсий тузилмасини ислоҳ этишда давом этмоқда. Бишкек парламент, президентлик сайловларини ўтказиб, энди маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўрмоқда. Ундан кейин эса референдум ва яна парламент сайловлари… Халқаро ҳамжамият эса сармоядорлар учун ниҳоятда жозибали бўлган қирғиз демократияси хавф остида қолишидан хавотир олмоқдалар.

Мухтасар қилиб айтганда, сармоя осойишталик барқарор бўлган, қонун устуворлиги таъминланган, инсон ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган ҳудудларга ҳаракатланади. Бу борада Остона ва Тошкентда муаммо йўқ. Лекин Бишкек эса янги давлат раҳбари етакчилигида мамлакатни турли муаммолар гирдобидан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img