Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИнтернетдан фойдаланувчилар сони 1 миллирадга яқинлашди

Интернетдан фойдаланувчилар сони 1 миллирадга яқинлашди

Хитойда интернетдан фоёдаланувчилар сони ўтган йилнинг сентябридан буён 5,2 фоизга ўсиб, 989 млн. нафарга етди. Бу ҳақда Хитой Ахборот тармоқлари маркази (CNNIC) маълум қилди.

Марказ ҳисоботида қайд этилишича, 2020 йилда мамлакат ялпи ишлаб чиқаришида интернет саноатининг улуши илк марта 100 трлн юан (15,4 трлн доллар)дан ортиқни ташкил этган.

CNNICга кўра Хитой 8 йилдан буён электрон тижорат бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Ўтган йилда мамлакатда онлайн-савдо ҳажми 11,76 трлн юан (1,81 трлн доллар)га етиб, бу борада йиллик 10,9 фоиз ўсиш кузатилган. Интернет орқали ҳаридни амалга оширган хитойликлар сони эса 782 млн нафарга етган.

Марказ ҳисоботида қайд этилишича тиббий хизматлар ва масофавий таълим соҳасида онлайн хизматдан фойдаланувчилар сони мос равишда 342 млн ва 215 млн нафарни ташкил этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img