Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИнсониятнинг биринчи рақамли душмани

Инсониятнинг биринчи рақамли душмани

БМТ Бош директори Антониу Гутеррешнинг айтишича, COVID-19 пандемиясин назоратдан чиқиб кетмоқда. Ташкилот раҳбари сайёрамиз бошига тушган бу офатни «инсониятнинг биринчи рақамли душмани», деб атади.

Антониу Гутерреш COVID-19 пандемияси жиддий инқироз бўлиб, ҳаётимиздаги бирон муаммога ўхшамаслигини, мазкур офат туфайли инсоният яқин орада миллиондан ортиқ қурбон беришини таъкидлади.

Бош директор бугунги кунда кўпчилик коронавирус балосидан вакцина орқали қутулиш мумкинлигига умид қилаётганини, бироқ биргина вакцина билан пандемияни батараф этиб бўлмаслигини қайд этди. Унинг фикрича, вакцинани харид қилиш имконига ҳамма эга бўлиши, касалликни даволашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилиши ва давлатлар бу борада жиддий ҳаракат қилишлари лозим.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img