Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИмомали Раҳмон Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили ҳақида таклиф билдирди

Имомали Раҳмон Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили ҳақида таклиф билдирди

Тожикистон Республикаси президент Имомали Раҳмон 2025 йилни Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб номлашни таклиф қилди. Раҳмон бу ташаббусни 3 март куни Сув ва иқлим муаммоларига бағишлаб ўтказилган биринчи видеоконференцияда ўртага ташлади.

Тадбир Халқаро метеорология ташкилоти Бош котиби Питер Таалас, Венгрия президенти Янош Адер, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси президенти Гилберт Хунгбо ҳамда бир қатор мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари ва халқаро экспертлар иштирокида ўтказилди.

Тожикистон президенти ўз нутқида иқлим ўзгариши ва мангу музликларнинг эриши кузатилаётганининг асосий сабаби сайёрамизда глобал иқлим исиши эканини маълум қилди. «Афсуски, биз бугун Арктика, Антарктида ва Гренландия музликларининг эриётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай ҳолат ер усти музликларида ҳам кузатилмоқда», – деди Раҳмон.

Тожикистон етакчисининг айтишича, шундай ҳолат Помир музликларида ҳам кузатилмоқда. Узунлиги қарийб 75 км га тенг бўлган йирик Федченко музлигининг эрий бошлагани бунинг ёрқин исботидир, деган президент. Унга кўра: “Фақатгина охирги 70-80 йил давомида Федченко музлиги қарийб юир километрга қисқарган ва унинг майдони 44 кв. км га камайган. Музлик ҳажми 15 куб км га камайиш билан бирга, музликларнинг йиллик эриши ўртача 16 метрни ташкил этмоқда».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img