Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИммунолог коронавирусни тез ва самарали йўқ қилиш воситаси топилганини маълум қилди

Иммунолог коронавирусни тез ва самарали йўқ қилиш воситаси топилганини маълум қилди

COVID-19 коронавирусини тез ва самарали йўқ қилишнинг йўли топилди. Бу ҳақда италиялик иммунолог, Милан давлат университети профессори Марио Клеричи маълум қилди.

Олимнинг айтишича, ултрабинафша нурлар вирусни бир неча соня ичида ўлдиришга қодир экан. Бу биолог ва физик олимлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тажрибада тасдиқланди. Тадқиқотда инфекция билан зарарланган одам йўталганда ёки акс урганда пайдо бўлгани каби вирус сув томчиларига жойлаштирилган. Бунда олимлар вируснинг уч хил концентрациясидан фойдаланиб, уларга ултрабинафша нурларнинг турлича миқдорда йўналтириб кўрганлар. Тажрибадан шундай хулосага келиндики, ҳатто кам миқдордаги ултрабинафша нурлар ҳам бир неча соня ичида вирусни ўлдиришга қодир экан.

Тадқиқотда узун тўлқинли ва қисқа тўлқинли ултрабинафша нурлар ҳам синовдан ўтказилди ва натижа ўзгармади: кам миқдордаги қуёш нурлари сув томчиларидаги коронавирусни саноқли сонияларда йўқ қилди.

Олимлар ушбу тажрибага асосланиб, Ер атмосферасига етиб келадиган қуёш нурлари амалда COVID-19 коронавирусини буткул йўқ қилишга қодир, деган хулосага келдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img