Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлон Маскнинг "Starlink"ига жиддий рақиб пайдо бўляпти

Илон Маскнинг “Starlink”ига жиддий рақиб пайдо бўляпти

Штаб-квартираси Франциянинг Канн шаҳрида жойлашган аэрокосмик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Thales Alenia Space” компанияси Канаданинг “Telesat” компанияси билан қиймати 3 млрд долларга тенг бўлган шартнома имзолади.

Келишувга кўра, сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарувчи Канада давлат компанияси Франция-Италия қўшма корхонасига 298 дона сунъий йўлдош тайёрлаб беради. Бу фазо аппаратларидан европаликлар “Lightspeed” глобал фазо тизимини яратишдан фойдаланадилар. Ҳар бирининг оғирлиги тахминан 700-750 кг бўлган сунъий йўлдошлар юқори тезликдаги интернет хизмати тақдим этилишини таъминлайди.

Канадаликлар сунъий йўлдошларнинг биринчи партиясини 2023 йилнинг бошларида тайёрлаб беришни ваъда қилишган. Дастурни ниҳоясига етказиш ишлари эса 2024 йилнинг охирига режалаштирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img